Пекин: чет эл кучлари Жанубий Хитой денгизидаги барқарорликни бузмоқда
Хитой ҳукумати Вьетнам давлати Жанубий Хитой денгизи минтақасида тинчлик ва барқаррликни сақлаш учун хорижий қўшинларнинг борлигига йўл қўймасликка чақирди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Хитой ТИВ раҳбари Ван И Пекин ва Ханой вазиятни ва баҳсларни мураккаблаштириши мумкин бўлган Жанубий Хитой денгизида бир томонлама ҳаракатлардан тийилиши кераклигини таъкидлади.
Ван И икки давлатни Жанубий Хитой денгизида эришилган тинчлик ва барқарорликни қадрлаб, минтақага хорижий аралашувнинг олдини олишга даъват этди.
Аввалроқ Хитой Мудофаа вазирлиги ҳам Хитой денгизи қудратлар ва ҳарбий кемалар рақобатига айланмаслиги кераклиги ва Хитой армияси ўз суверенитети, хавфсизлиги ва тарққиёти ҳам денгиздаги тинчлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш учун чоралар кўришини таъкидлаётганини маълум қилганди.
Хитой ҳукумати Жанубий Хитой денгизида чет эл мамлакатларнинг иштирокини минтақадаги кескинликни кучайтирганликни таъкидламоқда.