Москвада Владимир Путин ва Башор Асад учрашуви бўлиб ўтди
Сурия президенти Башор Асад олдин эълон қилинмаган ташриф билан Россияга бориб Владимир Путин билан учрашди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, кеча бўлиб ўтган учрашувда Россия президенти Владимир Путин Сурия президентлик сайловларида ғалаба қозонгани билан Башор Асадни табриклаб, сайловлар натижалари ўтган йиллардаги муаммолар ва ўтган йилдаги фожеаларга қарамай сурияликларнинг сизга ишониши ва нормал ҳаётга қайтиш жараёнини сиз билан боғлашини кўрсатди деб айтди.
Россия ва Сурия президентлари учрашувида шунингдек Сурияда террорчи гуруҳларнинг мавжудлиги ва бу терорризмнинг хавфи каби масалалар муҳокама қилинди.
Путин ўз сўзларида бизнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз Сурия республикасининг асосий ҳудудини ва кўп қисмини озод қилди ва энди сизнинг раҳбарлигингиздаги Сурия ҳукумати мамлакат ҳудудининг 90 фоизини назорат қилмоқда деб қўшимча қилди.
Спутник хабарига асосан, Россия президенти Владимир Путин хорижий қуролли кучларининг Сурияда ноқонуний иштироки ҳақида Башор Асад билан суҳбатлашган.
Сурия президенти Башор Асад бу учрашувда икки давлат халқаро терроризмга қарши курашда муҳим натижаларга эришганини маълум қилди.