Сионистик режимнинг Сурияга қарши ҳужуми қораланди
(last modified Sat, 30 Mar 2024 10:27:19 GMT )
март 30, 2024 15:27 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимнинг Сурияга қарши ҳужуми қораланди
    Сионистик режимнинг Сурияга қарши ҳужуми қораланди

Россия ТИВ матбуот котиби Исроил режимини Сурияга қарши ҳужумларини қоралаб, уни провакацион ва қабул қилиб бўлмас деб атади .

Эслатиб ўтаимз, кеча сионистик режим қирувчи самолётларининг Суриянинг Алепо чеккасидаги ҳаво ҳужумлари билан бир вақтда, айрим террорчи гуруҳлар ҳам Сурияга учувчисиз учоқлардан ҳужум қилди ва Сурия армияси ҳаво ҳужумидан мудофаа билан жавоб қайтарди.

Бу ҳужумлардан олдин Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова Исроил режимини Сурияга қарши провакацион ҳарбий ҳаракатлари жуда хавфли оқибатларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирди.

Мария Захарова

 

Кеча Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ҳам  сионистик режимнин Суриянинг Алепо-Ҳалаб вилояти ҳудудларига ҳаво ҳужумлари халқаро қонун ва қоидаларни очиқдан-очиқ бузиш, ҳамда бу давлат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш шунингдек минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликка жиддий таҳдиддир деб  эълон қилди.

Сурия ТИВ ҳам Исрлоил режимининг ҳаво ҳужумларига жавобан сионистик режимнинг тез-тез ҳужумлари бу режимнинг душманлик хусусияларини исболайди ва қирғинчи Исроил режими минтақадаги беқарорлик сабабчи эканлигини кўрсатади деб таъкидлади.

Дамашқ ҳукумати дунёнинг барча давлатларини сионитик режимнинг халқаро қонунлар ва инсонпарварлик қоида ва қонунлар тамойилларини жиддий ва қайта-қайт бузиг ҳаракатларига қарши позиция тутиш мажбуриятларига амал қилишлари ва бу режим ва унинг тарафдорларини Фаластин, Сурия ва Ливандаги ҳужумлар ва жиноятларини тўхтатишга мажбур қилишга чақирди.