сентябр 15, 2021 10:50 Asia/Tashkent
  • Гибрид урушларга қарши кураш учун Украина ва НАТО қўшма машғулотлари бошланди
    Гибрид урушларга қарши кураш учун Украина ва НАТО қўшма машғулотлари бошланди

Қора денгиз минтақасидаги кибер таҳдидлар ва гибрид ҳужумларга қарши Украинанинг муҳим инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш мақсадида Украина ва НАТОнинг биринчи қўшма қўмондонлик-штаб машғулоти бошланди.

Интерфакс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Украинанинг миллий ва мудофаа хавфсизлик кенгаши, Украина жанубидаги Одесса портида " "Енгилмас қаршилик" номли Украина ва НАТО қўшма қўмондонлик -штабининг ҳарбий машғулоти бошланди ва бу манёврдан асосий мақсад, муҳим инфратузмалар ва Қора денгиздаги Украинанинг  асосий ва муҳим инфратузилмаларини ҳимоя қилишдир.

Бу манёвр, НАТО ва Украина ўртасидаги илк ҳарбий машқлардир ва  НАТОга аъзо давлатлар ТИВ қарорларини бажаришга қаратилган бўлиб бу ташкилотнинг Украинани ҳимоя қилишдаги саъй- ҳаракатларининг таркибига киради.

Сўнгги ойларда Москва  ва Вашингтон ўртасидаги кескинлик авж олган.

 Россия ва Украина ўртасиадги муносабатлар  2014 йилдаги воқеалар ва Қрим ярим оролининг Россияга қўшилиши бўйича ўтказилган референдум, ҳамда Украинанинг  шарқий минтақаларида россияпараст айирмачилар билан Киевнинг ҳарбий тўқнашувларини бошлангани билан кескинлашиб кетди.

Ёрлиқ