Толибон: мамлакатлар гуманитар масала ва муаммоларни сиёсий муаммолар билан боғламаслиги керак
Толибон ТИВ бошлиғи бошқа мамлакатлар гуманитар масаласини сиёсий муаммолар билан боғламаслиги керак деб иддао қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Толибон радикал гуруҳи ТИВ бошлиғи Амирхон Мутаққий биринчи матбуот йиғилишда, биз барча мамлакатларни афғон халқига таълим, соғлиқни сақлаш, қочқинлар ва қурғоқчилик соҳаларида ёрдам беришга, гуманитар муаммоларни сиёсий муамолар биан боғламасликка чақирамиз деб эълон қилди.
Толибон ТИВ бошлиғи, инсоний масалаларни сиёсий муаммолар билан боғлаш маълум бўлган барча тамойиллар ва инсон ҳуқуқлари қонунларига зиддир. Биз Афғонистоннинг барча элчихоналарига мамлакат вакили бўлиш учун мурожаат юбордик ва Толибонга давлат департаменти ходимлари билан ҳеч қандай муаммо йўқ деб даъво қилди.
Human Rights Watch куни кеча Ҳиндистон ТИВ-га йўллаган мактубида Афғонистондаги гуманитар ва инсон ҳуқуқлари инқирозини ҳал қилиш учун зудлик билан чоралар кўришга чақирди.
Мактубда шунингдек, Афғонистондаги БМТ идораси ҳам бу мамлакатдаги жиноятларни тергов қилиш учун масъул бўлган халқаро органларга маълумот бериш зарурлиги таъкидланган.