сентябр 17, 2021 18:14 Asia/Tashkent
  • Хитой давлати Афғонистон масаласида Эрон билан ҳамкорлик қилмоқчи
    Хитой давлати Афғонистон масаласида Эрон билан ҳамкорлик қилмоқчи

Хитой давлати Афғонистон масаласида конструктив рол ўйнаш , терроризмга қарши кураш ва бу мамлакатга тинчлик ва барқарорликни қайтириш учун Эрон, Россия ва Покистон мамлактлари билан ҳамкорлик қилишга атйёрлигини таъкидлади.

Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Хитой ТИВ раҳбари Ван И Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТнинг навбатдаги саммитида сўзлаган нутқида,  бу 4 мамлакат ўзаро  алоқалари  ва мувофиқлаштиришларини кенгайтириб, Афғонисонга барқарорликни қайтаришда муҳим рол ўйнашиши мумкин деб изоҳлади.

Хитой ТИВ раҳбари шунингдек Эрон, Россия, Хитой ва Покистон каби минтақа давлатлари ҳамкорлиги Афғонистоннинг иқтисодий аҳволини ҳам яхшилаши мумкин деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ