Кремль: АҚШ Украинадаги ички можароларни ҳал қилишни истамайди
Россия президенти наттоғи, АҚШ хохласа Минск келишувини бажаришга ёрдам бериш учун Украина ҳукуматига ўз таъсиридан фойдаланиши мумкин деб айтди.
Россия президенти наттоғи Дмитрий Песков Донбасс муаммоларини ҳал қилишда ҳеч қандай мувафаққиятлар назарга ташланмайдиганига тўхталиб, биз кўриб турганимиздек, Вашингтон ҳукумати Украинадаги воқелар жараёнига катта ва ҳақиқий таъсир кўрсатди ва АҚШ Киев ҳукумати қарорларига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин деб таъкидлади.
Россиянинг ушбу расмийси, бу ҳақиқатни ҳисобга олсак, аниқки АҚШ расмийлари агар хохласалар, Донбасдаги ҳарбий низоларни ҳал қилиш учун Минск келишувини амалга ошириш учун ўз таъсиридан фойданишлари мумкин эди. Лекин ҳозигача бу борада ўз таъсиридан фойдаланишга мойиллик кўрсатишмади.
Россия ва Украина ўртасидаги муносабатлар 2014 йилдаги воқеалар ва Қрим ярим оролининг Россияга қўшилиши бўйича ўтказилган референдум, ҳамда Украинанинг шарқий минтақаларида россияпараст айирмачилар билан Киевнинг ҳарбий тўқнашувларини бошлангани билан кескинлашиб кетди.