Жо Байден: биз ядровий келишувни тўлиқ бажарашига қайташга тайёрмиз
(last modified Wed, 22 Sep 2021 07:38:44 GMT )
сентябр 22, 2021 12:38 Asia/Tashkent
  • Жо Байден: биз ядровий келишувни тўлиқ бажарашига қайташга тайёрмиз
    Жо Байден: биз ядровий келишувни тўлиқ бажарашига қайташга тайёрмиз

АҚШ президенти БМТ Бош Ассамблеясида Вашингтон давлати Биргаликдаги ҳаракат режаси -ядровий келишувни тўлиқ бажаришга қайтишга тайёр деб иддао қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШ президенти Жо Байден  БМТ  Бош Ассамблеясининг 76 чи сессиясида сўзлаган нутқида,  биз 5 + 1 гуруҳи билан  Эрон билан дипломатик алоқада бўлишга ва Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтишга ҳаракат қиламиз деб айтди.

 У сўзларининг бошқа қисмида,  АҚШ  Эронни ядровий қуролга эга бўлишини олдини олишдаги ҳаракатларини тўхтатмайди деб иддао қилди.

Байден шунингдек дунёдаги барча муаммоларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайдиганини тан олиб,  АҚШ ҳарбий қудрати бизнинг биринчи эмас, балки охирги чорамиз бўлиши керак ва биз уни барча муаммоларга жавоб сифатида ишлатмаслигимиз лозим деб таъкидлади.

АҚШ президенти  АҚШ  иқлим ўзгариши инқирозини бартараф этиш учун ривожланаётган мамлакатларга  100 миллиард доллар тўлашига тўхталиб, иқлим ўзариши билан курашиш учун етарли ресурсларга эга бўлмаган давлатларга ёрдам бериш керак деб изоҳлади.

Жо Байден ўз сўзларида  АҚШ давлатини коронавиурс пандемиясига қарши курашдаги муваффақиялар учун ўз мажбуриятларини эълон қилишини маълум этиб.  АҚШ  бутун дунё халқларига 500 миллион дозадаги коронавирусга қарши вакцинани етказиб берди деб даъво қилди.

Ёрлиқ