Россия ташқи разветка бошқармаси: биз Афғонистон масаласида Эрон билан ҳамкорлик қиламиз
Россия ташқи разветка хизмати раҳбари, бу ташкилот Эрон, Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва Марказий Осиё мамлакатларининг разветка идоралари билан Афғонистон бўйича ҳамкорлик қилишни эълон қилди.
Сергей Наришкин Россиянинг Рошотудей телеканали билан суҳбатда, Афғонистон масаласининг аҳамиятига тўхталиб, Афғонистон масаласи бўйича минтақа мамлакатлари разветка ташкилотларининг муносабатларини жуда муҳим деб атади.
Россия ташқи разветка ташкилоти раиси, АҚШ разветка жамиятининг коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳисоботини танқид қилиб, буни нопрофессионал деб таъкидлади.
Наришкин ўз сўзларида, яқинда АҚШ жосуслик жомеаси ҳисоботида, коронавируснинг келиб чиқиши бўйича сиёсий моҳиятига эга бўлган ҳисоботини тарқатди ва разветка ҳисоботлари бундай бўлмаслиги керак деб аниқлик киритди.
АҚШ урушлари тарихида энг узоқ давом этган уруш бўлган Афғонистондаги АҚШ режиминини 20 йиллик уруши Вашингтон учун 2 триллион 313 миллиард доллар зарар келтирди. Бу урушда АҚШнинг 2550 га яқин аскарлар қурбон бўлди. АҚШ қўшинларини Афғонистондан тезда чиқиб кетиши Вашингтоннинг халқаро обрўсига ва мавқеига катта зарар етказди.