Пентагон гипертовушли ракетасини синовдан ўтказганини хабар қилди
-
Пентагон гипертовушли ракетасини синовдан ўтказганини хабар қилди
АҚШ Мудофаа вазирлигидаги илғор ҳарбий тадқиқотлар лойиҳалари агентлиги товуш овозидан 5 баравар тезроқ учадиган гипертовушли ракетасини 8 йилдан кейин синовдан ўтказганини маълум қилди.
Ройтерз ахборот агентлигига кўра, Пентагон ўз баёнотида Raytheon қурол компанияси томонидан ишлаб чиқилган синовини муваффақиятли ўтгани ва 2013 йилдан буюк бундай гипертовушли қуролнинг биринчи муваффақиятли синовидир деб изоҳлади.
Бу хусусда АҚШ Мудофаа вазирлигида ҳарбий ривожланишларни ўрганишлар проектлари агентлиги ҳам бу гипертовушли қурол лойиҳаси ўтган ҳафта синовдан ўтказилди ва бу лойиҳа АҚШ армиясини ва ҳарбий техникасини янада кенгайтиришидан далолат беради деб иддаоқлди.
Ройтерз ахборот агентлиги, АҚШ ва унинг дунё миқёсидаги рақобатчилари гипертовушли қуролларини ишлаб чиқаришни тезлаштиришган, бундай қуролларнинг янги авлоди душманлар аксиламал кўрсатди ва анъанавий механизмларни мағлуб этиш замони қисқартиради деб изоҳлади.
Гипертовушли қуроллар атмосферанинг энг юқори даражасида товуш тезлигидан 5 баравар кўпроқ ёки соатига тахминан 6200 километр тезликда ҳаракатланади.
Ўтган ҳафта АҚШ ҳарбий -денгиз кучлари иттифоқчилари ва рақибларига куч кўрсатиш учун Флорида соҳиллари яқинида иккита ядровий ракета муваффақиятли синовдан ўтганини эълон қилди.
2019 йилда АҚШ ҳукумати Вашингтонни INF қисқа масофага чадиган ядровий ракеталар шартномасидан чиқишини эълон қилди.