Нима учун АҚШ иқлим ўзгаришини ўрганишини ахлат деб ҳисобламоқда?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i96088-Нима_учун_АҚШ_иқлим_ўзгаришини_ўрганишини_ахлат_деб_ҳисобламоқда
АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон иқлим ўзгариши, экотизим саломатлиги ва демократия каби масалаларга қаратилган тадқиқотларни ахлат деб таърифлади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
март 12, 2025 20:04 Asia/Tashkent
  • Нима учун АҚШ иқлим ўзгаришини ўрганишини ахлат деб ҳисобламоқда?
    Нима учун АҚШ иқлим ўзгаришини ўрганишини ахлат деб ҳисобламоқда?

АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон иқлим ўзгариши, экотизим саломатлиги ва демократия каби масалаларга қаратилган тадқиқотларни ахлат деб таърифлади.

АҚШ Мудофаа вазири Пит Ҳегст куни кеча Пентагон иқлим ўзгаришини инкор этиб бўлмайдиган иқлим ўзгаришларига тўхталиб, иқлим ўзгариши бўйича тадқиқотларни ахлат деб ҳисоблашини айтди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, иқлим ўзгаришига эътибор бермай, Ҳегст Пентагонда ҳарбий машқлар ва машғулотларни ўтказишларини қўшимча қилди. Пентагон ўз баёниясида иқлим ўзгариши бўйича тадқиқотларни йўқ қилиш вазирликка 30 миллион доллар тежайди деб эълон қилди.

Айни пайтда Пентагоннинг 2018 йилги ҳисоботи эса АҚШ ҳарбий базаларини деярли ярми иқлим ўзгариши таҳдидига  дуч келганини кўрсатмоқда.

Трамп иккинчи муддатнинг биринчи кунида АҚШни Париж келишувидан чиқариш тўғрисидаги буйруқни имзолади. У биринчи маъмурияти даврида АҚШ энг тоза иқлимга эга бўлганини ва унинг ишлаб чиқаришни камайтирмаганини таъкидлаганди.

2015-йилда 190 дан ортиқ давлатлар БМТнинг Париждаги иқлим саммитиди йиғилиб, глобал исишни камайтириш учун Париж иқлим келишувини қабул қилди.