Лукашенко Украинадаги НАТО ҳарбийларини огоҳлантирди
Белорус президенти Россия билан биргаликда Украинадаги НАТО кучлари иштирокидаги ҳарбийй машқларга жавоб чораларини кўришлари мумкинлигини истисно қилмади.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича яқинда Украина АҚШ ва НАТОнинг айрим аъзолари билан қўшма ҳарбий машғулотларни бошлаганди ва Россия ва Белорс ҳам кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.
Белорус президенти Александр Лукашенко шунингдек Минсс ва Москва икки мамлакат чегарасида муҳожирлар иштирокда содир бўлган гуманитар ҳалокат учун Ғарбни айблади.
Украина НАТО аъзоси эмас лекин бу коалицияга аъзо бўлишни умид қилмоқда. Шу сабаб Ғарб коалицияси билан яқинроқ интеграцияга интилмоқда. Бу ҳаракталари Россияинг қаршилиги ва норозилигига сабаб бўлмоқда.
Лукашенко кеча россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилганини айтди.