Илҳом Алиев Арманистоннинг ҳарбий ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди
Озарбойжон республикаси президенти минтақада Ереван давлати томонидан ҳар қандай ҳарбий провакация ҳақида огоҳлантирди.
Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев, Боку давлати Арманистон билан бўлажак тинчлик битими устида ишлашга тайёр. Бироқ Ереваннинг йўқолган ҳудудларни қайтариб олиш бўйича ҳар қандай ҳаракати кучли реакциялар билан кутиб олинди деб қўшимча қилди.
Илҳом Алиев " Франс -24" ахборот телеканали билан суҳбатида, Нью-йоркда Озарбойжон ва Арманистон республикалари ТИВ раҳбарларининг ўтган ҳафтадаги учрашуви музокараларни қайта бошлаш учун яхши мезондир деб айтди.
Алиев ўз сўзларида Қорабоғ учун икки давлат ўртасидаги зиддият доимий равишда ҳал қилинганини ва аввалги ҳолатга қайтмаслиги кераклигини таъкидлади.
Алиевнинг бу сўзлари бундан олдин Арманистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Армен Григорияннинг Қорабоғ муаммоси ҳалигача ҳал қилинмаган деган изҳороти бир бир вақтга тўғри келмоқда.
Алиевга кўра, кўп йиллар давомида кун тартибида бўлган Тоғли Қорабоғ вилоятига мухторият бериш масаласи энди муҳокама қилинмайди ва Арманистон ва Минск гуруҳи бу янги ҳақиқатни қабул қилиши керак.
Бунга илова Озарбойжон президенти Боку давлати томонидан Қорабоғ урушида асирларни қийноққа солинганини ҳам рад этди.