Белоруссия ҳукумати Россия билан ҳарбий иттифоқ тузади
Александр Лукашенко Ғарбни Белорусияга ҳарбий ҳужум уюштирган тақдирда Минск давлати Россия билан ҳарбий иттифоқ тузиши тўғрисида огоҳлантирди.
Бугун Александр Лукашенко АҚШнинг СИ ЭН ЭН телеканалига берган интервьюсида, лозим бўлганида, Белорус АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ҳар қандай тажовузлари қаршисида тура олиши учун Россия билан қўшма ҳарбий иттифоқ тузади деб маълум қилди.
Белорус президенти бу мамлакат хорижий ҳарбий базалар йўқлигини таъкидлаб, Белоруссияда қуролсиз нишонга эга бўлган фақат иккита Россия базаси бор. Улардан бири Ғарбдан атом ракеталарини учириши кузатадиган ядровий огоҳлантириш базасидир ва яна бир база Россия телекоммуникациясини Атлантика минтақасидаги кемалари билан таъминлайди.
Белоруссия президенти шунингдек Минск давлатини Россия билан биргаликда Украинада НАТО ҳарбий иштироки билан ўтказилган ҳарбий машқларига қарши жавобан бунга ўхшаган ҳаракатларини амалга ошириши мумкинлигини истисно қилмади. 1999 йилдан бери Россия ва Белорус икки давлатини бирлаштиришга қаратилган коалиция шартномасини имзоладилар.