Россиянинг Афғонистондаги элчихонаси яқинида 5 нафар ИШИДчи йўқ қилинди
Россиянинг Кобулдаги элчихонаси бу шаҳардаги мазкур дипломтик жой яқинида 5 нафар ИШИД террорчиларини ҳалок бўлгани ва бу террорчи гуруҳчанинг 3 аъзосини таслим бўлгани ҳақида хабар қилди.
Толибон наттоғи шунингдек бу гуруҳ маданият ва ахборот вазирлиги бошлиғининг ўринбосари Забеҳуллоҳ Мужоҳид аввалроқ Толибон гуруҳининг махсус кучлари Кобул шимолидаги амалиётида ИШИД террорчи гуруҳининг бир қанча аъзоларини йўқ қилинганини маълум қилганди.
Шу билан бирга, Уфқ ахборот агентлиги ҳам Толибон етакчиларидан бири сўзларига таяниб, ИШИД террорчилари Кобул шаҳрининг Хайрхона туманидаги уйлардан бирида жойлаширилганини ёзди.
Кеча Кобул марказидаги масжид яқинида Толибон етакчилари ҳаракат қилаётган йўналишда кучли портлаш натижасида бир нечталари ҳалок бўлиб ёки жароҳатланди.
ИШИД террорчи гуруҳи бу портлаш учун жавбгариликни ўз зиммасига олди.
Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид шунингдек бу портлашда тинч аҳоли қурбон бўлганини иддао қилди.
Бундан ташқари Афғонистоннинг Кобул шаҳри шарқида жойлашган Нангарҳор вилоятида юз берган бомба портлашида 4 киши улар жумласидан бир нафар журналист қурбон бўлди.