октябр 08, 2021 13:08 Asia/Tashkent
  • Туркия Ақшдан 40 та Ф-16 қирувчи самолётини сотиб олади

Туркия Қўшма Штатлардан 40 та Ф -16 қирувчи самолёти ва 80 га яқин қирувчи самолётни модернизация қилиш учун тўплам сотиб олиш ниятида.

Форс ахборот агентлигининг хабар беришича: АҚШнинг ҳарбий техникасини Туркияга сотиш бўйича бу кўп миллиардлик шартнома Ташқи ишлар вазирлиги ва бу мамлакат Конгресси томонидан тасдиқланиши шарт.

Анқара бундан олдин Lockheed Martin томонидан 100 дан ортиқ Ф-35 қирувчи самолётларини қуриш буюртмасини берган эди, лекин 2019 йилда Туркия Россиядан С-400 ракеталарга қарши мудофаа тизимини сотиб олгач, Вашингтон Ф-35 қирувчи самолётини сотиб олиш бўйича Анқара билан имзоланган шартномани бекор қилди ва Туркияга қарши санксиялар жорий этди.

Ёрлиқ