Исроил режимининг мақсади АҚШ ва Эрон ўртасидаги қаттиқ уруш яратишми?
-
Исроил режимининг мақсади АҚШ ва Эрон ўртасидаги қаттиқ уруш яратишми?
Халқаро масалалар бўйича таҳлилчи Владимир Леонидович Шаповалов кеча эрталаб Исроил режими ҳужумида бир гуруҳ тинч аҳоли жумладан эронлик ядро олимлар шаҳид бўлганига ишора қилиб, бу ҳаракатлар уруш жиноятларидир деб айтди.
Таҳлилчи Владимир Шаповалов кеча " Известия" газетаси билан суҳбатда, Исроил режими ҳужумлари қурбони бўлган Эрон фуқаролари ва олимлари ҳеч қандай ҳарбий амалиётда иштирок этмаганлар, шу сабабдан/сионистик режим томонидан қилинган / ҳужум ҳарбий жиноят ва террорчилик ҳаракати ҳисобланади деб айтди.
Сионистик режимнинг Эрон ва АҚШ ўртасидаги ядровий муаммони ҳал қилишга қаратилган билвосита музокараларнинг 6 чи раунди арафасида амалга оширилган ҳужумни тилга олган бу таҳлилчи дедики, АҚШ ва Эрон музокараларининг муваффақияти Исроил режимининг позициясини сезиларли даражада мураккаблаштиради, чунки у миллитаризмга асосланган.
Бу сиёсатшуносга кўра, Исроил режимининг АҚШ билан иттифоқчиликни давом эттириши ва Вашингтон ҳукуматидан чексиз ёрдам олишда давом этиши фақат ҳарбий можаро ёки таҳдид шароитида мумкин.
Шу нуқтаи назардан қараганда Исрои режимининг Эронга қарши ҳужумларидан мақсад Теҳронни мағлуб этиш эмас, балки АҚШ Тел-авивни ҳар доим ҳарбий қўллаб-қувватлаш учун АҚШни катта урушга жалб қилишдир, деб аниқлик киритди Владимир Шаповалов.