Қундуз вилоятидаги масжидда юз берган портлашда юзга яқин инсон ҳалок бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i65968-Қундуз_вилоятидаги_масжидда_юз_берган_портлашда_юзга_яқин_инсон_ҳалок_бўлди
Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги масжидда содир бўлган даҳшатли портлаш оқибатида 100 нафар ибодатчи ҳалок бўлди ва яраланди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 08, 2021 21:58 Asia/Tashkent
  • Қундуз вилоятидаги масжидда юз берган портлашда юзга яқин инсон ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги масжидда содир бўлган даҳшатли портлаш оқибатида 100 нафар ибодатчи ҳалок бўлди ва яраланди.

ОВО ахборот агентлигининг хабар беришича, портлаш Қундуз шаҳрининг Бандари  Хонобод маҳалласидаги Саййидобод шиалар масжидида бугун, яъни жума куни пешиндан олдин содир бўлган.

Яраланганлар сони туфайли бу террорчилик портлаши қурбонлари сони ортиши мумкин.

Портлаш учун ҳеч ким жавобгарликни ўз зиммасига олмаган бўлса-да, Афғонистоннинг турли шаҳарларида, жумладан Кобул, Жалолобод, Ҳирот ва Мозори-Шарифда содир этилган ҳужумлар, нишонга олинган суиқасдлар ва яқинда содир этилган портлашларнинг аксарияти ИШИД террорчилик гуруҳига юкланган.

Толибон афғон халқини такфирчилар гуруҳини тугатишга ишонтирди.