Январ 07, 2024 13:17 Asia/Tashkent
  • Кобул шаҳрида содир бўлган портлаш учун масъулиятни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди
    Кобул шаҳрида содир бўлган портлаш учун масъулиятни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди

ИШИД террорчи -такфирий гуруҳи Афғонистоннинг Кобул шаҳри ғарбидаги шиалар яшайдиган ҳудудда кеча содир бўлган портлаш учун жавобгарлик ўз зиммасига олди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, ИШИД-террорчи-такфирий гуруҳи  тарқатган баёнотида, Кобул шаҳри ғарбидаи шиалар яшайдиган -Дашти Барчи ҳудудидаги автосалонда содир этилган портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олиб  бу ҳужумда 20 икши қурбон бўлганини иддао қилди.

Аммо Кобул шаҳри полиция қўмондонлиги маббуот котиби, Холид Задрон ҳам ҳалок бўлганлар сони икки киши ва яраланганлар эса 14 нафар деб маълум қилди.

Афғонистон Олий миллий ярашув кенгашининг собиқ раиси, Абдулла Абдулла ҳам бу терактни қоралаган баёнотида, тинч аҳолини нишонга олиш ислом таълимоти ва инсоний қадриятларга мутлақо зиддир деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз,  Афғонистон Толибон ҳаракати ҳокимият теппасига келган сўнги икки ийл ичида Дашти Барчи ҳудуди ИШИД террорчи гууҳи томонидан бир неча бор ҳужумга учраган.

Ёрлиқ