Афғонистоннинг Бағлон вилоятидаги шиалар масжидида уюштирилган терактда шаҳидлар сони яна ортди
(last modified Sat, 14 Oct 2023 06:41:11 GMT )
октябр 14, 2023 11:41 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Бағлон вилоятидаги шиалар масжидида уюштирилган терактда шаҳидлар сони яна ортди
    Афғонистоннинг Бағлон вилоятидаги шиалар масжидида уюштирилган терактда шаҳидлар сони яна ортди

Афғонистон мамлакатининг Бағлон вилоятидаги шиалар масжидида уюштирилган теракт оқибатида шаҳидлар сони 30 кишига етди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, маҳаллий манбалар содир бўлган террорчилик портлаш оқибатида Бағлон вилояти маркази Пули Хумри шаҳридаги  Имом Замон /а/ масжидида   30 намоз адо этувчилар шаҳид бўлиб 50 киши жароҳатанди.

Олдинроқ ушбу теракт қурбонлари сони 17 киши деб эълон қилинганди.

Айрим маҳаллий манбалар худкушлик ҳужуми натижасида теракт содир бўлганини айтса, бошқа манбалар эса масжидда ўрнатилган бомба портлашидан кейин   содир бўлганини таъкидламоқда.

Афғонистоннинг Бағлон вилоятидаги шиалар масжидида уюштирилган теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.

Эрон ТИВ матбуот котиби масжидда намозхонлар ва диндорларни нишонга олиниши энг даҳшатли террор  жиноятларидан биридир ва бу эса жиноятчилар ислом динининг ҳаққоний ва меҳрубонлик таълимотидан узоқ эканликларини белгиси деб ҳисоблади.