Россияда коронавирус авжига чиққан пайтда Москва минглаб ўзбекистонликни ишга чақирган
Россияда коронавирусдан рекорд даражада ўлиш ҳолати қайд этилган вазиятда Москва 10 минг ўзбекистонликни ишга чақирган. Россиянинг инфекцияга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига кўра, сўнгги бир суткада 973 киши коронавирусдан вафот этган.
Бу пандемия бошланганидан Россияда қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Бундан аввалги рекорд 968 та ўлим ҳолатини ташкил этиб, жорий йилнинг 9 октябрида рўйхатга олинганди. Бош штаб маълумотларига кўра, Россияда шу вақтга қадар жами 218 345 киши коронавирусдан вафот этган деб хабар қилгнан Қалампир сайти.
Россияда коронавирус бўйича статистиканинг салбий томонга ўзгариши мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида ҳам акс эта бошлади. Жумладан, эпидемиологик ҳолати туфайли юзлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасалари тўлиқ
Кеча Роспотребнадзор раҳбари Анна Попованинг коронавирусга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш президиумининг йиғилишида маълум қилишича, мамлакат бўйлаб 605 та мактаб ҳамда 117 мактабгача таълим муассасалари тўлиқ ўз фаолиятни тўхтатган.
октябрь ойи бошида Россия Ҳукумати Ўзбекистондан 10 минг нафар қурувчини жалб қилиш бўйича синов лойиҳасини маъқуллаганди.