Толибон гуруҳи АҚШ ва Европани огоҳлантирди
Афғонистондаги Толибон гуруҳининг муваққат ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси, Ғарб давлатларини Афғонстонда янги ташкил этилган ҳукуматига путур етказиши ҳақида огоҳлантирди.
Кеча Толибон гуруҳи муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий, Қатар пойтахти Доха шаҳрида АҚШ ва Европа делегациялари билан учрашганида Афғонистонда янги ташкил этилган ҳукуматига путур етказиши дунёнинг хавфсизлик, иқтисодиёт ва миграция соҳаларига билвосита таъсир ўтказиши тўғрисида огоҳлантирди.
Амирхон Мутаққий Ғарб давлатларига қарата, Афғонистонга босим ўтказиш тактикаси натижа бермаган шунинг учун конструктив ҳамкорлик ва алоқаларни танлайлик деб қўшимча қилди.
Бошқа хабарга кўра, Толибон муваққат давлати АҚШ миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчисининг позициясига муносабат билдирар экан, Афғонистон ҳудуди ҳеч бир давлатга қарши ишлатилмаслигини маълум қилди.
Афғонистондаги Толибон гуруҳи ва тинчлик ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси ўз сўзларида АҚШ миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг иддаоларини рад этар экан, Афғонистонда экстремизм ҳақидаги хавотирларни нотўғри эканлигига тўхталиб, Толибон муваққат ҳукумати Афғонистон ҳудуди ҳеч бир давлатга қарши ишлатилмаслиги ҳақидаги ваъдаларга содиқдир ва бошқа мамлакатлар ҳам Афғонистон ички ишларига аралашмаслиги керак деб қайд этди.
Яқинда АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси АҚШ президенти Жо Байден ҳукумати сиёсатини танқид қилиб, АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетишининг оқибатлари ҳали тугамаган ва экстремизмнинг "ёмон ҳиди" ҳозиргача халқни қийнашга давом этмоқда деб эълон қилди.