Афғонистондаги яна бир масжидда юз беран терактда ўнлаб инсонлар қурбон бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i66176-Афғонистондаги_яна_бир_масжидда_юз_беран_терактда_ўнлаб_инсонлар_қурбон_бўлди
Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги шиалар масжидида юз берган портлашда ҳозиргача 32 киши қурбон бўлган.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
октябр 15, 2021 16:29 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги масжидлардан бирида яна портлаш юз берди
    Афғонистондаги масжидлардан бирида яна портлаш юз берди

Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги шиалар масжидида юз берган портлашда ҳозиргача 32 киши қурбон бўлган.

 Ал-Жазира телеканалига таяниб, Афғонистоннинг Шафақно ахборот агентлигининг хабар қилишича,  жума намози пайтида, Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳридаги шиалар масжидида юз берган портлашда, ҳозиргача 32 киши шаҳид бўлиб  53 нафра жароҳат олди.

Ҳодиса тафсилотлари тарқатилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, ўтган жума куни Афғонистоннинг Қундуз шаҳридаги шиалар масжидига худкуш террчининг ҳужумида   100 дан ортиқ инсонлар қурбон бўлганди.

ИШИД террорчи гуруҳи бу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олганди.