октябр 16, 2021 13:56 Asia/Tashkent
  • ИШИД террорчи гуруҳи Қандаҳордаги Фотимия масжидидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
    ИШИД террорчи гуруҳи Қандаҳордаги Фотимия масжидидаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

ИШИД террорчи гуруҳи Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳрининг Фотимия - шиалар масжидига уюштирилган теракт учун маъулиятни ўз зиммасига олди.

Кеча пешин пайтида Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги шиалар масжидида юз берган портлашда  47 киши қурбон бўлиб 90 нафар жароҳатланди.

Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид ушбу портлаш ва терактга кўрсатган аксиламалида,  ҳужум омилларининг барчасини аниқлаб, қўлга олинишини буюрди.

БМТ Бош котиби наттоғи ҳам  Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги шиалар масжидидаги худкушлик ҳужумни " жиноят деб баҳоади ва уни кескин қоралади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатаган баёнотида, Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳридаги Ҳазрат Фотима /с/ номидаги масжидда юз берган террорчилик портлашни қоралади.

Россия ва Туркия ТИВ лари ҳам Қандаҳор шаҳридаги масжидга уюштирилган террорчилик ҳужумни қораладилар.

 

Ёрлиқ