АҚШ Хитойга қарши душманлик сиёсатларини давом эттирмоқда
АҚШ мудофаа вазири бу мамлакатнинг Хитойга қарши душманлик позициясига мувофиқ равишда Пекин Халқаро тинчлик ва тартиботга таҳдид солмоқда деб иддао қилди.
Кеча АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин НАТОга аъзо мамлакталар мудофаа вазирлари йиғилишдан кейин матбуот конференция чоғида, Хиьой мамлакати Халқаро қонунлар ва тартибот учун таҳдид ҳисобланади деб иддао қилди.
Кеча шунингдек НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг бу ташкилотга аъзо мамлакат мудофаа вазирлари йиғилишдан кейин мухбирлар билан суҳбатда, Хитой НАТОга аъзо давлатлар ҳудудларига етиб борадиган ракеталар ишлаб чиқариши билан НАТОга яқинлашмоқда деб даъво қилганди.
АҚШ йиллардан бери Хитойни ўз манфаатларига асосий таҳдидлардан бири сифатида билади ва Пекин давлатининг иқтисодий ривожланиши ва ўсишига тоқат қилмайдиганини маълум қилган.
Сўнгги йилда ва айниқса АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп президентлиги давомда кучайган Пекин ва Вашингтон ўртасидаги кескинликлар АҚШда Жо Байден президент бўлганидан кейин ҳам давом этмоқда.