Тайван масаласида АҚШ ва Хитой ўртасидаги кескинликлар
АҚШнинг Тайванни БМТда ҳимоя қилишидан кейин Пекин ва Вашингтон ўртасидаги кескинликлар авж олди.
АҚШ ТИВ-и Тайван масаласида Хитой билан кескинликларнинг давом этиши жараёнида Тайван ва АҚШ расмийлари виртуал учрашувида Тайваннинг БМТдаги ииштирокни қўллаб-қувватлашини муҳокама қилишди.
Пайшанба куни АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Хитой босимлари қаршисида Тайванни ҳимоя қилиши тўғрисидаги саволга жавобан АҚШ Тайванни ҳимоя қилишни ўз бурчи сифатида билади деб айтди.
Пекин ҳукумати эса Байденнинг ушбу сўзларини қаттиқ танқид қилиб буни Хитой ички ишларига аралашиш деб баҳолади.
Хитой давлати Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми сифатида ва АҚШнинг ҳаракталари ва Тайванга қурол-яроқ етказиб беришини ўз суверенитени бузилиши ва ягона Хитой сиёсатига зид деб ҳисоблайди.