октябр 28, 2021 14:09 Asia/Tashkent
  • Россия расмийси: Россия бир неча бор киберҳужумга учради
    Россия расмийси: Россия бир неча бор киберҳужумга учради

Россия хавфсизлик кенгаши котиби ўтган 3 йил ичида мамлакат атом электр станцияларига минглаб киберҳужумлар уюштирганини хабар қилди.

Кеча Росия хавфсизлик кенгаши котиби, Николай Патрушев  Россиянинг марказий минтақаси хавфсизлиги тўғрисидаги  йиғилишда сўнгги 3 йил ичида  мамлакатнинг марказий минтақасидаги ядровий иншоотларига  11500 дан хавфли киберҳужумлар қайд этилган деб айтди.

Патрушев шунингдек жорий йилда Россия ҳудудларида киберҳужумлар сони 15 фоизга ошганини қўшимча қилди.

Россия хавфсизлик кенгаши ўз сўзларида,  киберҳужумга учраган марказлар орасида  энергетика марказлари, айниқса Россиянинг атом энергетикаси, мудофаа ва ҳарбий саноати, таълим ва илмий муасссасалар ҳам бор деб изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз Россиянинг марказий минтақасида  Калининск, Смоленск ва Курск -3 та атом электр станциялари жойлашган.

Бундан олдин Россия ҳукумати мамлакат Мудофаа вазирлигига киберҳужумлар уюштирилганини эълон қилган ва бу ҳужумлар ушбу муассаса фаолияти ва инфратузилмасига таъсир қилмаганини таъкидлаган эди.

 

Ёрлиқ