АҚШ ҳукумати Хитойнинг қурол-яроқ потенсиалларини ошишидан хавотирда
(last modified Thu, 28 Oct 2021 09:46:15 GMT )
октябр 28, 2021 14:46 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳукумати Хитойнинг қурол-яроқ потенсиалларини ошишидан хавотирда
    АҚШ ҳукумати Хитойнинг қурол-яроқ потенсиалларини ошишидан хавотирда

АҚШ армияси қўшма штаби раиси Хитой мамлакати АҚШ учун энг катта геополитик муаммодир деб атади.

 АҚШ армияси қўшма штаби раиси  генерал Марк Мили "Блумберг" агентлиги билан суҳбатда,  Хитойнинг гипертовушли ракеталарини ўта хавотирланарли эканлигига ишора қилиб,  бу синовлар эътибормизни ўзига тортмоқда деб изоҳлади.

Марк Милли ўз сўзларида, шунингдек  АҚШ армияси ҳам гипертовушли ракеталар, сунъий интелект, роботехника ва кенг кўламли технологияларини синовдан ўтказмоқда ва ривожлантирмоқда деб қўшимча қилди.

АҚШлик бу ҳарбий етакчиси  Хитой мамлакати АҚШ учун энг катта геостратегик муаммо бўлгани ва унга шубҳа қилмайдиганини ҳам иддао қилди.

АҚШ армияси қўшма штаби раиси  Хитойдаги ўзгаришлар жуда ўзига хос ва биз бунақасини ҳеч қачон кўрмаганмиз. Улар жуда ажойиб ва кўзга кўринган қўшинни ташкил этган деб баён этди.

У сўзларининг бошқа қисмида  Хитойнинг ракета синовига ишора қилиб, бизнинг мақсадимиз урушнинг олдини олиш учун дипломатия йўли билан Хитойнинг ҳарбий қудратини жиловлашдир деб даъво қилди.