Лавров: НАТОнинг Россияга нисбатан хавфли ёндошуви оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
Россия ТИВ раҳбари НАТО ҳарбий миссиясини кенгайиб бораётгани ҳамда АҚШнинг Европа, Осиё ва Тинч океанида ўрта масофали ракеталарни жойлаштиришга уринаёгани ҳақида огоҳлантирди.
Кеча Сергей Лавров матбуот конференцияси чоғида НАТО хавфли ўйинни бошлаб бюорган ва бутун дунё бўйлаб ҳарбий миссияларини кенгайтириш истаги ҳақида сўз очмоқда, албатта Россия томони бундай провакацион ҳаракатларига қарши туриш учун барча зарур чораларни кўради деб изоҳлади.
Сергей Лавров шунингдек Москвада жанубий кореялик ҳамкасби билан матбуот анжуманида НАТО режалаштирувчилари эътиборини Шарққа қаратилганлигини исботлайдиган аниқ фактлар мавжуд ва ҳатто НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзлари ҳам бу ташкилотнинг миссияси ва Ҳиндистон ва Тинч океанининг бутун минтақасидаа тарқалишида далолат бермоқда деб қўшимча қилди.
Россия ТИВ раҳбари АҚШ ҳукуматининг Шарқий Европа ва Тинч океанида ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни жойлаштириш хусусидаги ҳатти-ҳаракатларидан хавотир билдириб, агар биз бошқа мамлакатлар ва минтақалар ҳақида гапирмоқчи бўлсак, шубҳасиз АҚШ нинг ракеталарни жойлаштириш ҳаракатларидан хавотирдамиз, зеро Россия билан ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарни нобуд қилиш бўйича келишуви доирасида бундай ҳаракатлар тақиқланган деб аниқлик киритди.
Бу нафақат Европага балки Осиё ва Тинч океани минтақасига ҳам тегишли деб айтди Лавров.