Тайвандаги АҚШ вакили Хитой позициясига қарши баҳсли сўзлар билдирди
АҚШнинг Тайвандаги вакили Хитой огоҳлантиришларига қарамай, Вашингтон давлатиниг бу оролни қўллаб-қувватлашижуда жиддий эканлиги ва позицияси ўзгармайдиганини иддао қилди.
Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, Тайванда АҚШ элчиси вазифасини ижро этаёган бу оролдаги "Американ институти" янги директори, Сандра Оддкарк бугунги сўзларда, Вашингтон Тайван билан муносабатларини чуқурлаштиришни истайди ва Хитойга қарши курашни илгаригидек давом эттиради деб қўшимча қилди.
АҚШнинг ушбу расмийси ўз сўзларида, Вашингтон давлати Тайван оролини қўллаб-қувватлаш тарафдори ва биз ҳозирда киберхавфсизлик каби соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш устида иш олиб бормоқдамиз деб изоҳлади.
Пекин давлати эса Тайванни Хитой ҳудудининг бир қисми сифатида ҳисоблайди ва АҚШнинг Тайвандаги ҳаракатлари ва бу оролга қурол сотиши Хитой суверенитенинг бузиш ва " ягона Хитой" сиёсатига зид деб билади.
АҚШ эса Тайван бўғозига кемалар жўнатиб, Тайванга ҳарбий ёрдам кўрсатиш орқали ороллни ҳимоя қилмоқда ва Пекин бунга бир неча бор норозиилк билдирган.
Бундан олдин, Хитой Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Тан Кафи Вашингтон ҳукуматини провакацион ҳаракталари Хиттой ва АҚШ алоқаларига путур етказиши ва Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорлик хавф остига қўйганини айтганди.