Сергей Лавров: Россия Қора денгиз хавфсизлигини таъминлашга тайёр
(last modified Mon, 01 Nov 2021 10:39:30 GMT )
ноябр 01, 2021 15:39 Asia/Tashkent
  • Сергей Лавров: Россия Қора денгиз хавфсизлигини таъминлашга тайёр
    Сергей Лавров: Россия Қора денгиз хавфсизлигини таъминлашга тайёр

Россия ТИВ раҳбари АҚШни минтақага ҳарбий кемалар жўнатиши билан Қора денгиз хавфсизлигини бузишда айблади.

Россия алявм  каналининг хабар қилишича, кеча Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билдирган сўзларида, АҚШнинг Қора денгизга ҳарбий кемасини юборганига ишора қилиб,  Вашингтоннинг бундай ҳатти -ҳаракати  халқаро барқарорликни мустаҳкамлашга заррачадек ёрдам бермайди деб айтди.

Сергей Лавров ўз сўзларида,  Россия ҳар қандай таҳдидга тайёр, Россия ҳудуди ва Қора денгиз хавфсизлигини таъминлаш бизнинг устун вазифаларимиздандир, аммо биз қарамақаршилик лойиҳаларида эмас, балки ҳамкорлик  режалаларни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаймиз деб таъкидлади.

Лавров  шунингдек  Москва ҳукумати НАТОнинг ниятлари ва мақсадларидан хабардор эмас ва фактлар эса  НАТО  Россия билан ҳеч қандай ҳамколик қилиш пайида эмаслигидан далолат бермоқда, аммо НАТО бирон сабабга кўра биз билан алоқада бўлишни истаса, биз  икки томонлама алоқаларга масъул бўлгани Белгияга сафар қилмоқчимиз деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз шанба куни Россия Мудофаа вазирлиги,  Қора денгизда АҚШнинг ҳарбий -денгиз кучларига  “USS Porter”  эсминенцини кузатилгани ва уни таъқиб қилиганини хабар қилди.

АҚШнинг 6-чи флоти жума куни НАТО денгиз машқларида қатнашиш учун Қора денгизга бу эсминенцини юборганди.