Кобулдаги " Муҳаммад Довудхон" касалхонаси олдида худкушлик портлашлар содир бўлди
Кобулдаги Вазир Акбархон минтақасида жойлашган " Муҳаммад Довудхон" номли шифохона олдида иккита худкушлик портлаш юз берди.
Дастлабки маълумотларга биноан, худкуш террорчи Кобулдаги 400 ўринли касалхонага кираверганида ўзини портлатди ва ундан кейин яна бир қанча ҳужумчилар ҳужумни бошлаган.
Ҳодиса гувоҳларининг айтишларича, иккинчи портлаш биринчи портлашда бир неча дақиқа ўтиб амалга оширилди.
Толибон муваққат ҳукумат наттоғининг ўринбосари, Билол Каримий ҳодиса тафслолари хусусида, биринчи портлаш 400 ўринли касалхона олдида иккинчи портлаш эса касалхона яқинида содир бўлди деб изоҳлади.
Сўнгги хабарларга биноан, ҳужум натижасида, 19 киши қурбон бўлиб 43 киши жароҳатлаган,. Портлаш қурбонлари сони ортиши мумкин.