Толибон ҳаракатининг расмий газетаси 20 йиллик танаффусдан кейин қайта нашр этилди
ноябр 04, 2021 18:53 Asia/Tashkent
Толибоннинг " Шариат" номли расмий газетаси 20 йиллик танаффусдан кейин фаолиятини қайта тиклаган.
Эслатиб ўтамиз Толибон ҳаракатига тегишли " Шариат" номли газетаси 11 сентябр воқеалари ва 2001-йилда АҚШнинг Афғонистонга бостириб кирганидан кейин ёпилганди.
Толибон ҳаракатинини 15 август куни Афғонистон ҳокимиятини эгаллаганидан сўнг, Афғонистондаги юздан ортиқ газета ва нашриялари фаолиятини тўхтатганди.
Будан ташқари ўнлаб ОАВ фаоллари ва вакиллари Афғонистонни тарк этган.
Бошқа хабарга кўра, Афғонистон ўқитувчиларининг маошлари тўланмагани ҳақидаги шикояти ортидан БМТнинг ЮНИСЕФ бўлинмаси афғон ўқитувчиларига тўғридан-тўғри тўлашини маълум этган.
Ёрлиқ