ноябр 05, 2021 13:52 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳарбий кемаси НАТОнинг Қора денгиздаги ҳарбий-денгиз машқларида қатнашмоқда
    АҚШ ҳарбий кемаси НАТОнинг Қора денгиздаги ҳарбий-денгиз машқларида қатнашмоқда

Америка кемаси Россия кузатуви остида Қора денгизга кириб, Украинанинг маъқулловига кўра, НАТО машғулотларида иштирок этмоқда.

Реутерс хабарига кўра, АҚШ ҳарбийлари Монт уитни авианососида НАТО иттифоқчилари ва ҳамкорлари билан мунтазам денгиз амалиётларини ўтказиш учун ҳудудга (Қора денгиз) кирганини маълум қилган.

“Тасс” ахборот агентлигининг Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар беришича, Қора денгиз флоти кучлари ва техникаси Монт уитни ҳарбий кемасининг ҳаракатларини кузатмоқда.

Айни пайтда, ушбу Америка авианососининг Қора денгизда мавжудлиги Украина томонидан олқишланди.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Колба Тwиттеръдаги саҳифасида “Украина АҚШ ва НАТО бўйича ҳамкорларининг минтақадаги иштироки кучайишини қатъий қўллаб-қувватлайди” деб ёзди.

Ушбу Америка ҳарбий кемасининг Қора денгизда бўлиши Россия миллий бирлиги кунига тўғри келади.

Шу куни Россия президенти Владимир Путин Қрим ярим оролига сафар қилди ва ўз нутқида Қрим абадий Россия ҳудудининг ажралмас қисми бўлиб қолишини яна бир бор таъкидлади.

 

 

 

Ёрлиқ