Толибон ҳаракати: АҚШ Афғонистон учун таҳдид бўлмаслиги керак
(last modified Wed, 10 Nov 2021 09:45:57 GMT )
ноябр 10, 2021 14:45 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати: АҚШ Афғонистон учун таҳдид бўлмаслиги керак
    Толибон ҳаракати: АҚШ Афғонистон учун таҳдид бўлмаслиги керак

Толибон муваққат ҳукумати наттоғи АҚШ Афғонистондаги янги ҳукумат учун таҳдид бўлмаслиги керак деб таъкидлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  кеча Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид  Вашингтон ҳукуматининг  Паншшер вилоятидаги Толобонга қарш мухолафатни қўллаб- қувватлашини Доха келишувини поймол этиш эканлигини айтиб,  бу масалада  Толибон ва Афғонистон учун таҳдиддир деб эълон қилди.

Мужоҳид сўзларининг бошқа қисимда, Толибон ҳаракати ҳеч бир мамлакат ички ишларига аралашмайди ва бошқалар ҳам  Афғонистон ички ишларига аралашмаслиги керак деб маълум қилди.

Толибон матбуот котиби шунингдек  Афғонистоннинг собиқ ҳукумати етакчи расмийларини Толибон томонидан ташкил этилган янги давлат таркиби ва сиёсий тизилмаларида жалб этиш эҳтимолини истисно қилмай, айни ҳолда  уларнинг иштироки имконияти йўқ ва келажакда  қатнашишлари мумкин деб иддао қлди.

Толибон наттоғи Афғонистонда инклюзив давлат кабинетини тузилаётганини даъво қилиб, зарурат туғилганида  ва шаръий муаммолар бўлмаганида, айрим органларда аёллардан фойаланиш эҳтимоли бор деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ