Хитой ҳукумати АҚШни Тайвандаги " хавфли ўйинлари" ҳақида огоҳлантирди
Хитой Мудофаа вазирлигини Тайван масаласида, АҚШни огоҳлантиргани ортидан бу мамлакат ТИВ -и ҳам бугун АҚШ конгресси делегацияси Тайванга уюштирган сафарига аксиламал кўрсатди.
Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Хитой ТИВ наттоғи Ванг Вен Бин Тайванда "Ягона Хитой" сиёсатини поймол этилаётгани ва " хавфли ўйин" тўғрисида огоҳлантириб, АҚШни бу орол билан барча расмий алоқаларни дарҳол тўхтатишга чақирди.
Кеча ҳам Хитой Мудофаа вазирлиги наттоғи АҚШ ҳаракатлари / АҚШ Конгресси делегациясининг Тайванга сафари / Хитойниг ички ишларига ўзбошимчалик билан аралашиб, " Ягона Хитой" нинг суверенитетини хавфли равишда бузди ва бу эса минтақадаги тинчлик ва хавфсизликига таҳдиддир деб эълон қилди.
Хитойнинг ушбу ҳарбий расмийси АҚШ ҳукумати Тайван минтақасида кескинликларни ошишига сабаб бўладиган провакацион ва бузғунчи ҳаракатларини тўхтатиши лозим деб қўшимча қилди.
Хитой ҳукумати Вашингтон ҳукуматини Тайван билан алоқалари давом этаётгани билан бир вақтда АҚШнинг провакацион ҳаракатлар олиб боришда айбламоқда.
Эслатиб ўтамиз Хитой давлатини Тайван оролини Хитойнинг ажралмас бир қисми сифатида билади ва АҚШнинг ҳаракатлари жумладан Тайванга қурол-яроқ экпортини " Ягона Хитой" сиёсатларини бузиш ва унга қарши деб баҳоламоқда.