Покистон ТИВ раҳбари: ҳеч ким Афғонистоннинг иқтисодий қулашини истамайди
Покистон ТИВ раҳбари Шоҳмаҳмуд Қурайший, Исломободдаги "учлик" йиғилишида ҳеч ким Афғонистоннинг иқтисодий қулашини истамайди деб айди.
Садои афғон -Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, Шоҳмаҳмуд Қурайший, бугун Исломободда бошланган учлик- " тройка" йиғилишида Афғонистонда фуқаролик урушни қайтишини ҳеч ким хохламайди деб қўшимча қилди.
Покистон ТИВ раҳбари ҳамма Афғонистонда янги қочқинлар инқирозининг олдини олишга интилаётганини таъкидлаб, барча томонларр Афғонистондаги террорчи гуруҳларга қарши курашни кучайтириш тарафдори деб аниқлик киритди.
Бугун Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида Покистон, Хитой, Россия ва АҚШ вакиллари иштирокида кенгайтирилган учлик учрашув бошланди.
Мазкур йиғилиш иштирокичлари Толибон ҳаракатига Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш, аёлларни ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини тиклаш ва Афғонистон ҳудудидан террорчи гуруҳларни бошқа давлатларга қарши ҳужум уюштиришига йўл қўймаслик каби ваъдаларига амал қилиши учун босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.