Арманистонинг Сюник вилоятида Озарбойжон республикаси қўшинлари мағлубиятга учради
(last modified Thu, 11 Nov 2021 11:51:52 GMT )
ноябр 11, 2021 16:51 Asia/Tashkent
  • Арманистонинг Сюник вилоятида Озарбойжон республикаси қўшинлари мағлубиятга учради
    Арманистонинг Сюник вилоятида Озарбойжон республикаси қўшинлари мағлубиятга учради

Арманистоннинг Сюник вилоятидаги ҳудудлардан бирини ўз назоратига киритишга уринган Озарбойжон республикаси қуролли кучлари мувафаққиятсизликка учрадилар.

Арманистон радиоси сайтининг хабар қилишича, бугун Арманистон Мудофаа вазирлиги  Сюник вилоятида арман ҳарбийларини Озарбйожон республикаси ҳарбийлари томонидан қамал қилингани тўғрисидаги хабарни рад этиб,  минтақада вазият барқарор ва арман ҳарбийлари назорати остида деб эълон қилди.

Хабарга асосан, Боку ҳукумат армияси Арманистоннинг Сюник виялотидаги Қора кўл ҳудудида олдинга силжишга урингани бироқ  арман кучларининг қаршиликларига учраган.

Озарбойжон республикаси ўзига тегишли бўлганини иддао қиладиган  Сюник вилоятининг айрим ҳудудларини Арманистон билан Қорабоғдаги 44 кунлик урушда ишғол этди ва бу вилоятда олдинга силжишга уринмоқда.

Эслатиб ўтамиз Озарбойжон респубилкаси ва Арманистон ўртасидаги 44 кунлик давом этган иккинчи Қорабоғ уруши  2020 йили ноябрь ойида тугади.

 Бу тўқанашувларда ҳам ўша йилнинг ноябрида  Россия воситачилиги билан якунланди.

Аммо ҳар икки давлат бир бирини  оташкесимни бузишда айблашмоқда.

Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида 2020 йил 9-ноябрда имзоланган тинчлик битимига кўра, Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги ерлар Озарбайжон Республикасига топширилди.

 

Ёрлиқ