ноябр 13, 2021 16:13 Asia/Tashkent
  • Владимир Путин: НАТОнинг Қора денгиздаги машғулотлари Россия учун жиддий муаммодир
    Владимир Путин: НАТОнинг Қора денгиздаги машғулотлари Россия учун жиддий муаммодир

Россия президенти Владимир Путин НАТО ҳарбий машқларида стратегик қуролга эга самолётлардан фойдаланишини танқид қилди.

Бугун Россия президенти Владимир Путин  " Россия 1" телеканалида  АҚШ ва унинг НАТОдаги иттфоқчиларининг  Қора денгиздаги режадан ташқари ўқув машғулотлари Россия учун муаммо ҳисобланади деб айтди.

Россия президенти шунингдек НАТОнинг кескин ҳаракатларига қарамай Москва Қора денгизда кескинликни кучайтириши шарт эмас,  ва  Россия армияси  НАТО кемалар ва самолётларини олдини олишга етарлидир деб қўшимча қилди.

Россия президенти сўзларининг бошқа қисмида,  Москва ҳукумати Украинага ҳужум қилиш пайидадир деган иддаоларни асоссиз ва ёлғон деб баҳолади.

Бундан олдин  Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари, Дмитрий Полянский  Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли ҳақидаги Блумберг хабарини рад этар экан, Россия ҳеч қачон бундай режа бўлмаган деб таъкидлади.

НАТОга аъзл бир нечта мамлакатлар денгиз кучларини Қора денгизидаги ҳарбий машқлари  Россия кемаларини денгизнинг бир нечта нуқтасида АҚШ бошчилигидаги НАТО ҳарбий кемаларига қарши тортиши ва бу машқларида НАТО ҳаракатларини диққат билан кузатилиши билан бир вақтга тўғри келди.

 

Ёрлиқ