Россия президенти : Қора денгизда НАТО билан зиддиятни кучайтиришга эҳтиёж йўқ
(last modified Mon, 15 Nov 2021 08:33:45 GMT )
ноябр 15, 2021 13:33 Asia/Tashkent
  • Россия президенти : Қора денгизда НАТО билан зиддиятни кучайтиришга эҳтиёж йўқ
    Россия президенти : Қора денгизда НАТО билан зиддиятни кучайтиришга эҳтиёж йўқ

Россия президенти Владимир Путин Қора денгизда НАТО билан зиддиятларнинг кучайишини олдини олиш зарурлигига ишора қилиб, АҚШ ва унинг Иттифоқчилари Қора денгиз сувларида, режасиз машқлар ўктазишмоқда ва бу эса Москва учун жиддий муаммодир деб изоҳлади.

Кеча тарқатилган суҳбатида Россия президенти Владимир Путин  шунингдек  Россия Мудофаа вазирлигининг НАТО фаолиятига жавобан Қора денгизда зудлик билан ҳарбий машқлар ўтказиш таклифини рад этгани чунки Москва минтақада кескинликларни кучайтирмоқчи эмаслигини қўшимча қилди.

Путин ўз сўзларида,  Россия Мудофаа вазирлигининг Қора денгиздаги фаолиятлари НАТО қирувчи самолётлари ва кемаларини олдини олиш билан чекланишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда Россия давлати АҚШнинг Қора денгизда кенг кўламли жосуслик операциялари, стратегик бомбардимончи самолётларини учиши ва ва унинг  иккита ҳарбий кемасининг бу сувларда хавфли ҳаракатларини қаттиқ танқид қилган.

Россия Мудофаа вазирлиги АҚШ ҳарбий кемалари Қора денгизнинг шимоли -ғарбий соҳилларига йўл олганини таъкидлаб, НАТО жосуслик самолётлари Россия чегараси яқинида ва Украина ҳаво ҳудудига мунтазам парвозларни амалга оширганини хабар қилди.