ИШИД Кобулда содир бўлган портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
-
ИШИД Кобулда содир бўлган портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
ИШИД террорчи гуруҳи тарқатган баёнотида, Кобулдаги кечанги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Кобулда иккита бомба портлаган.
Биринчи портлаш Кобул ғарбидаги микроавтобусда содир бўлди ва унинг натижасида 4 фуқаро ҳалок бўлиб 2 киши жароҳатланди.
Иккинчи бомба эса Афғонистон ғарбидаги Жамъият-ал-Мустафо универсиетти яқинида юз берди. Гувоҳлар эса бу терактда ҳеч ким зарар кўрмаганини айтишмоқда аммо боқша айрим манбалар талофат тўғрисида аниқ рақам айтилмаганини таъкидлашмоқда.
Сўнгги ойларда Афғонстоннинг Кобул, Нангарҳор, Кунар, Хўст, Қўндуз ва Қандаҳор вилоятларида айрим портлашлар ва терактлар юз берган ва уларнинг барчаси учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олган. Аммо Толибон ҳаракати ИШИД террорчи гуруҳининг хавф -хатари жиддий ва кучли бўлмаганини иддао қилиб, бу террорчи гуруҳни мамлакат ичкарисида нобуд қилишга ваъда берган.