АҚШ Конгресси Хитой ҳукумати Тайванга ҳарбий ҳужум уюштирмоқчи деб иддао қилди
АҚШ Конгресси комиссияси тарқатган ҳисоботида Пекин ҳарбий потенсиалини ошириши билан Тайванга қарши ҳужум бошлашга тайёргарлик кўрмоқда деб даъво қилди.
АҚШнинг " Вашингтон таймс" газетасининг ёзишича, АҚШ Конгрессининг Хитой бўйича махсус комисссиясининг сўнги йиллик ҳисоботига биноан, Хитой ва Тайван ўртасидаги алоқаларни боши берк кўчага кириб қолгани туфайли, Хитой халқ озодлик армияси ўзининг ракета ва денгиз кучлари сонини ошириб, Тайван ролига кенг кўламли ҳужумлар уюштиришни назарга тутган деб эъон қилди.
АҚШ Конгресси комиссияси Пекин ўзи ҳарбий салоҳиятини ошириб, Тайванга қарши ҳужумлар бошлашга тайёргарлик кўраётганига тўхталиб, АҚШ ҳам Хитойнинг бу ҳарбий ҳаракатларига ёлғизлик билан тўсқинлик қила олмайди деб маълум қилди.
Хитой ҳукумати ўтган йиларда ўрта масофага мўлжалланган ракеталар сонини 30 тадан 200 тагача оширган ва бу ракеталар билан Тайван оролини нишонга олмоқчи.
Хитой давлати Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми сифатида билади ва АҚШнинг ҳаракталари ва Тайванга қурол-яроқ етказиб беришини ўз суверенитени бузилиши ва ягона Хитой сиёсатига зид деб ҳисоблайди.