Арманистон ва Россия раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашдилар
Арманистон Бош вазири Россия президенти билан телефон орқали суҳбатларида, Тоғли Қорабоғ минтақасидаги сўнгги воқеалар юзасидан фикр алмашди.
Хабарнигорони Жавон сайтининг хабар қилишича Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Россия президенти Владимир Путин минтақасида тинчлик ва барқарорлик яратиш учун лозим чоралар кўриш масаласини муҳокама қилишди.
Телефон орқали бу суҳбатда Пашинян Россия давлатини Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилишда фаол воситачилигини олқишлади ва томонлар 2020-йил 9 ноябр ва 2021-йил 11-январдаги уч томонлама баёнот доирасида минтақани барқарорлаштиришга қаратилганалоқлар ва музокараларни давом эттришни таъкидлашди.
Эслатиб ўтамиз Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасидаги 44 кунлик давом этган иккинчи Қорабоғ уруши 2020 йили ноябрь ойида тугади.
Бу тўқанашувларда ҳам ўша йилнинг ноябрида Россия воситачилиги билан якунланди.
Аммо ҳар икки давлат бир бирини оташкесимни бузишда айблашмоқда.
Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасида 2020 йил 9-ноябрда имзоланган тинчлик битимига кўра, Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги ерлар Озарбайжон Республикасига топширилди.