Ереван давлати Бокуга қарши кураш учун Россия ва КХШТдан ёрдам сўради
(last modified Tue, 13 Sep 2022 07:05:37 GMT )
сентябр 13, 2022 12:05 Asia/Tashkent
  • Ереван давлати Бокуга қарши кураш учун Россия ва КХШТдан ёрдам сўради
    Ереван давлати Бокуга қарши кураш учун Россия ва КХШТдан ёрдам сўради

Боку ОАВ лари бугундан Ереван ва Боку ўртасидаи оташкесим ўрнатилгани хусусидаги хабар қилиши билан пайтда, Арманистон раҳбарлари Россия, КХШТ ва БМТ Хавфсизлик кенгашидан Озарбойжон республикасига қарши курашда ёрдам беришини сўрамоқда.

Кеча Арманистон ва Озарбойжон республикаси қўшинлари ўртасида шиддатли тўқнашувлар юз берди ва икки мамлакат Мудофаа вазирликларининг хабар қилишича бир қанча чегара пунктлари отишмалар содир бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг  Арманистон миллий радиосига таяниб хабар қилишича,  арман ОАВлари  бу мамлакат бош вазири, президенти ва парламент раисни  Озарбойжон республикаси билан кучли тўқнашувлар қарши кураш йўлларини кўриб чиқиш мавзусида Арманистон хавфсизлик кенгашининг махсус йиғилишини ўткзазилганини маълум қилди.

Йиғилишда " дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартнома" ҳамда КХШТ ва БМТ Хавфсизлик кенгаши қоидаларини амалга ошириш учун Россия федерациясидан расман ёрдам сўрашга қарор қилди.

Бундан ташқари Россиянинг РИА Новости ахборот агентлиги  Озарбойжон республикаси манбаларига таяниб, Ереван ва Боку ўртасидаги оташкесим  яна бир бор бир соат ввал кучга кирганини хабар қилди.

Бошқа хабарга кўра, бугун Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида чегара можаролари қайта бошлангани ортидан Арманистон бош вазири Россия президенти билан телефон орқали суҳбатида ушбу мавзуларда гаплашди.