Сочи учрвашуви якунланди. Боку ва Ереван куч ишлатмаслик тўғрисида келиша олдилар
Россиянинг Сочи шаҳридаги учрашувида Озарбойжон республикаси ва Арманистон бир-бирига қарши куч ишлатиш ёки куч билан таҳдид қилишдан тийилишга келишиб олди.
Эрон телерадиокомпанияининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Сочи шаҳри учрашувининг якуний баёнотода Боку ва Ереван бир-бирига қарши куч ишлатиш ёки куч ишлатиш бинан таҳдид қилишдан тийилишга келишиб олди.
Баёнотда келтирилишича, қолган масалалар, жумладан айрим муаммоларни тезроқ ҳал этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олинди.
Учрашувда Россия ва Озарбойжон республикаси президентлари ҳамда Арманистон Бош вазири Боку ва Ереван ўртасидаги икки томонлама муносабатларни тўлиқ нормаллаштириш бўйича келишувга риоя қилишларини таъкидладилар.
Бундан олдин Россия президенти Владимир Рутин, Сочи шаҳридаги саммит учрашуви фойдали бўлди ва келажакдаги килишувлар учун ижобий муҳит яратди ва биз доимий тинчликка эришиш учун 3 томонлама музокаралар олиб борамиз деб маълум қилди.
Москва давлати аввалроқ - 2020-йилда Ереван ва Боку ўртасидаги можарога барҳам берувчи келишувга воситачилик қилган.