ноябр 22, 2021 16:29 Asia/Tashkent
  • Россия расмийси: Афғонистон ҳудудидан Россия федерациясига террорчилар кириб келиши мумкин
    Россия расмийси: Афғонистон ҳудудидан Россия федерациясига террорчилар кириб келиши мумкин

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, террорчилар Афғонистон ҳудудидан Марказий Осиё давлатлари ва Қозоғистон орқали Россияга кириши мумкин деб таъкидлади.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Александр Гробенкин " Российская газета" сига берган интервьюсида,  Москва давлати  Афғонистонда Толибон ҳокимиятни эгаллаганидан кейин бу мамлакат вазиятини диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилди.

У сўзларининг бошқа қисмида, халқаро террорчилик ва экстремистик ташкилотлар аъзоларини Россияга кириби келиши шунингдек қўпорувчилик ва террорчи воситаларида фойдаланиш хавфи ҳам мавжуд. Бу бизнинг чегараларимиз яқинидаги ҳарбий ва  сиёсий беқарорликларнинг марказаларини ошиб борганининг натижасидир деб изоҳлади.

Россия хавфсизлик етакчи бу расмийси,  минтақадаги сиёсий ва иқтисодий муаммолар ва инқирозларни ҳисобга олсак, вазият яхшиланиши даргумон ва Москва давлати эса гиёҳванд моддалар савдоси, қурол контрабандаси ва қочқинлар ва улар орасидан яширинган террорчиларнинг мажбурий миграцияси кўлами ошиши мумкинлигини айтмоқда деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ