Толибон ҳаракати: АҚШ Марказий разветка бошқармаси Афғонистонни парчалашга уринмоқда
Афғонистондаги Толибон ҳаракати етакччи аъзоларидан бири АҚШ Марказий разветка бошқармаси Афғонистонни парчалашга уринаётганини таъкидлади.
Тасним ахборот агентлигинг хабар қилишича, бугун Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ички ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Сирожиддин Ҳаққонийнинг укаси ва бу гуруҳнинг юқори мартабали етакчиси Анас Ҳаққоний АҚШни Афғонистондаги икки ўнлик давомидаги урушда айблаб, АҚШнинг Марказий разветка бошқармаси -ЦРУ Афғонистонни парчалаш устида ишлаётганини қўшимча қилди.
Анас Ҳаққоний шунингдек АҚШ афғонистондаги ҳозирги инқирознинг асосий омилидир деб таъкидлади.
АҚШ ва унинг Иттифоқчилари 2001 йилда терроризмга қарши кураш ва хавфсизликни таъминлаш баҳонасида Афғонистонга босиб киришди, Ўша пайтдан бери, Афғонистонда хавфсизлик нафақат таъминлангани йўқ, балки терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандаси сезиларли даражага ўсиб кетганди. АҚШ йигирма йил босқинчиликдан кейин жорий йили Афғонистонни шармандаларча тарк этди ва Толибон ҳаракати ҳам 15 август куни бу мамлакат ҳокимиятини эгаллаб олди.