Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Британия вакили билан мулоқот қилди
(last modified Mon, 29 Nov 2021 09:51:47 GMT )
ноябр 29, 2021 14:51 Asia/Tashkent
  • Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Британия вакили билан мулоқот қилди
    Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Британия вакили билан мулоқот қилди

Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси Қатарнинг Доха шаҳрида Британия дипломатик делегацияи аъзоси билан икки томон қизиқадиган масалаларни муҳокама қилди.

 АҚШ делегацияси билан музокараларнинг иккинчи раундини ўтказиш масадида ҳозирда Дохада бўлган Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий  Кобул ҳукуматини қулашдан кейин, Қатарнинг Дохада жойлаштирган Афғонистон ишлари бўйича Англия ваколатхонаси делегацияси атташеси Мартин Лонгдан билан учрашиб  Афғонистоннинг музлатиб қўйилган активларини озод этилишини сўради.

 Учрашувдан кейин Британия вакили  Толибон ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий билан  музокараларда асосий мавзу инсонпарварлик масалалар вазияти, Британиянинг афғон халқини қўллаб- қувватлашни давом этиши, терроризмга қарши кураш ва афғонистонлик қизларниг мактабга қайтиши зарурлиги ўрин олганини маълум қилди.

Ҳозирда Толибон гуруҳнинг музокарачи делегацияси  Қатар пойтахти Доха шаҳрида  АҚШ билан икки ҳафта давом этиши режалаштирилган музокараларнинг иккинчи раундини ўтказиш учун Қатарга борган.

Толибон ҳаракат делегацияси сиёсий масалалар, музлатилган Афғонистон активлари, гуманитар ёрдам, Кобулда элчихоналарни қайта очиш ва шу билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.

Толибон ҳаракати  шунингдек АҚШ банкларида музлатиб қўйилган  10 миллиард долларга яқин активларини озод қилишни талаб қилмоқда.