Толибон ва АҚШ вакиллари молиявий ва инсон ҳуқуқлари масалалари хусусида гаплашдилар
Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчиси, АҚШнинг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакили билан музлатилган Афғонистон активларини озод қилиш, сиёсий ва инсон ҳуқуқларига тегишли масалаларни ҳал қилди.
Афғонистон ҳукуматини Толибон томонидан эгаллаб олинганидан кейин Дохада Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири ваизфасини бажарувчиси, АҚШ махсус вакили билан учрашди ва томонлар йиғилишда, сиёсий масалалар ва инсон ҳуқуқлари масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Икки кунлик бу йиғилишда Толибон муваққат ҳукумати ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Амирхон Муттақий АҚШ махсус вакили Том Вест раислигига АҚШ делегацияси билан суҳбатда, Афғонистон молий активларни озод қилиш, сиёсий ва инсон ҳуқулари масалалари хусусида гаплашдилар.
Амирхон Муттақий бу суҳбатда, Афғонистонга тегишли активларни озод қилиш, сиёсий ва инсон ҳуқуқлари масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозим ва сиёсий масалалар инсон ҳуқуқлари масалалари ажратилиши лозим деб иддао қилди.
Абдулақоҳҳор Балхий ҳам Твиттер саҳифасида икки делегацияни сиёсий, иқтисодий, инсон ҳуқуқлари, таълим, соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик масалалари ҳамда ёрдам шунингдек зарур банк ва нақд пул маблағлари билан таъминлаш масалаларни муҳокама қилганини ёзди.
Бундан ташқари икки делегациялари техник гуруҳлари ҳам йиғилиш ўтказишди.
Балхий музокаралар мазмуни ҳақида батафсил маълумот бермаган бўлсада, учрашувлар умуман ижобий бўлганини ва томонлар музокараларни келажакда давом эттиришга келишиб олганини қўшимча қилди.