Йилдирим: Туркия ҳарбий самолётлари ҳам Мўсулни озод этишда қатнашмоқда
(last modified Tue, 18 Oct 2016 13:27:51 GMT )
октябр 18, 2016 18:27 Asia/Tashkent
  • Туркия бош вазири бу мамлакат ҳарбий учоқларини Мўсулдаги ИШИД
    Туркия бош вазири бу мамлакат ҳарбий учоқларини Мўсулдаги ИШИД

Туркия бош вазири бу мамлакат ҳарбий учоқларини Мўсулдаги ИШИД террорчилик гуруҳи позицияларини бомбардимонг этиш жараёнида қатнаётганига тўхталиб, Арабистонга қарши АҚШнинг Жосто қонуни ратификация қилинганини танқид этди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Туркия бош вазири Бин Али Йилдирим Мўсулни озод этиш амалиётларида бу мамлакат ҳарбий самолётларни қатнашаётгани ва ИШИД террористлари маррларини бомбардимон этаётганига ишора қилди.

Олдинроқ Ироқ давлат масъуллари  Мўсулни озод этишда Туркия ҳарбий кучларининг ҳузури борасида  огоҳлантиришганди.

Туркия бош вазири АҚШда Жосто қонуни қабул этилганини танқид этар экан, АҚШ ушбу қонуни ратификация қилиши билан Арабистон мол- мулкини талон- тарож этмоқчи зеро бу қонун халқаро қонунларга умуман алоқаси йўқ деб таъкидлади.